Тошкентнинг учта туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Foto: Spot

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 16 май куни айрим туманларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар бермоқда.

Электр таъминоти қуйидаги ҳудудларда узилади:

Миробод тумани: “Янги Миробод” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат  10:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод тумани: “Бойсун” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат  10:00 дан 17:00 гача;

Бектемир тумани: “Мусаффо” ҳамда “Абай” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат  10:00 дан 15:00 гача.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.