Ўзбекистонда электрон сигареталар ва IQOS`лар тақиқланиши кутилмоқда

Фото: forumdaily.com

ССВ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларининг (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

“Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил”, – дейилади ҳужжатда.

Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда – 27 та, 2021 йилда – 31 та, 2022 йилда – 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.