Ўзбекистонга электрон визалар олиш учун мобил илова ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент мамлакатимиз туризм салоҳиятини тўлиқ кўрсатувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаб, қатор ташаббусларни баён қилди.
“Миллий туризм бренди”га контент яратиш учун танлов ўтказилади. Бу йил Тошкентда, келгуси йилда Хивада халқаро гастрономик фестиваллар ташкил этилиб, 300 дан зиёд миллий таомларимиз тарғиб қилинади. “Электрон-виза” тизими янада такомиллаштирилиб, мобил иловаси ҳам ишга туширилади.
Тарғиботда телевидение билан бирга, ижтимоий тармоқлардан ҳам кенг фойдаланилади. Аудиторияси катта чет эллик блогерлар учун инфо-турлар ташкил қилинади.
Шарҳлар