Ташкилотлар томонидан электромобиллар ҳариди давом этмоқда

Фото: ОЛХ

Республика «Маънавият ва маърифат» маркази 603 млн 184 минг сўмга бир дона қора рангли «BYD HAN» русумли транспорт воситасини харид қилмоқда.

«Яқинда «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» ҳам айнан худди шу моделдаги транспорт воситасини 603 млн 184 минг сўмга харид қилган. Аммо, мазкур давлат хариди айни дамда бекор қилиш жараёнида эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси»нинг 630 млн сўмга бир дона «BYD HAN» харид қилиш бўйича яна бир шартномаси ҳозирда ижро этилмоқда», – дейилади хабарда

Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қилинмоқда. Давлат харидида автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази эса 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели кўрсатилмаган бўлса-да, спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.