Туркманистондан Ўзбекистонга 21,6 млн kVt·соат электр энергияси импорт қилинди
Туркманистон Республикасидан 21,6 млн kVt·соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қиляпти.
«18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн kVt·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилган», – дейилади хабарда.
Республика истеъмолчиларига 225,6 млн kVt·соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 151,6 млн кубометрни ташкил қилди.
Кеча мамлакатимиздаги 133 та метан заправка орқали ижтимоий соҳа – тиббиёт муассасалари ҳамда шу каби бошқа объектларга тегишли автомобилларга 700 минг кубометр табиий газ етказиб берилди.
Шарҳлар