Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланаётганлар қўлга олинди 

Фото: @Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган  терговга қадар текширувда “Z.Y.” МЧЖ раҳбари Д.Д. “Юқориқишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 118,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

“Бундан ташқари, Бўстонлиқ тумани прокурвтураси ва газ таъминоти бўлими ходимлари ўтказган текширувда “N.X.” оилавий корхонаси таъсисчиси Х.Р. “Боғчаовул” МФЙда жойлашган паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи бинони ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 114,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган”, – дейилади хабарда.

Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ва “Чинозтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Ачамайли” МФЙда яшовчи Н.Р. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.