Навоий вилоятида намунавий лойиҳа бўйича қурилган уй 180 млн сўм туради

Навоий вилоятида намунавий лойиҳа бўйича қурилган уй 180 млн сўм туради

Қишлоқ жойларида уй-жой қуриш одамларни шу ерда яшаш ва ишлашга рағбатлантириши лозим. Бироқ шундай қулай уйларда яшашни истаётган, бироқ шаҳарда ишлайдиган шаҳар аҳолиси, масалан навоийликлар нима қила олади?

Ушбу масаланинг ечими 2015 йилга режалаштирилган. Кармана туманининг Чўтқора қўрғонидаги Гулистон-2 даҳаси ёнида намунавий лойиҳа бўйича 424 та коттеж барпо этилади. Уйлар шаҳардан 1,5 км масофада жойлашади, дея маълум қилади Навоий шаҳар портали.

Уйлар учун тўланадиган пул маблағларини ҳозирнинг ўзидаёқ «Qishloq qurilish bank»и қабул қилмоқда. “Аҳоли уйларнинг дастлабки қийматини киритган ҳолда, уларни бажонидил сотиб олмоқда”, – дейди банк ходими.

Уй-жой сотиб олишни хоҳловчи, аммо умумий уй қийматининг 25% миқдоридаги дастлабки тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаган кишилар фоизсиз ссуда олиш учун ўз ташкилотларининг касаба уюшмаларига мурожаат қилишлари мумкин. Вилоят ҳокимининг фармойиши билан барча коттежлар ташкилотларга тақсимланади, улар эса, ўз навбатида, янги уйларни сотиб олишда ўз ходимларига кўмаклашиши керак.

Anhor.uz таҳририяти олган маълумотга кўра, намунавий лойиҳа бўйича қурилган уйнинг нархи 180 млн сўмни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.