Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар қўлга тушди
Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Фурқат” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари И.Э. умумий овқатланиш шохобчасини ва новвойхонасини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғидан яширин тарзда қувур тортиб жами 897,5 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлиги аниқланган.
“Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ўтказган терговга қадар текширувларда эса “G.Н.” ва “M.g.” МЧЖ масъул шахслари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 164,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган”, – дейилади хабарда.
Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Э. 7 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоқларига тижорат мақсадида улаб, жами 150,4 млн сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар