Енгил атлетика федерацияси «Save Aral – 2021» хайрия пойгасининг учинчи мавсумига якун ясади

Источник: Федерация легкой атлетики

23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг биносида «Save Aral – 2021» хайрия пойгасининг учинчи мавсумининг якунланишига бағишланган якуний пресс-конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Енгил атлетика федерациясининг Раиси Андрей Абдувалиев ва Енгил атлетика федерациясининг Бош котиби Комолиддин Рўзамуҳамедов иштирок этди.

«Save Aral» лойиҳаси йилдан йилга чегараларини кенгайтириб, аҳоли орасида таниқли ва машҳур спорт тадбирига тобора айланиб бормоқда. Дастлаб «Save Aral» хайрия пойгаси 2019 йил октябрда бўлиб ўтган “Орол бўйи – экологик инновасиялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференциясига бағишланган, ҳамда якуний белгиланган жойи Мўйноқ шаҳри бўлган ҳолда ўтказилган бўлса, 2020 йили Ўзбекистонда Cоvid-19 пандемияси ривожланиши билан, лойиҳа, турли ҳил касалликлар профилактикаси ва фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий ташаббус сифатида янги аҳамиятга эга бўлди.

«Save Aral» лойиҳасининг асосий йўналиши, халқаро ва миллий миқёсда жамоатчилик эътиборини Орол денгизининг қуриши каби экологик фожеанинг оқибатларини юмшатиш, ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг пленар мажлисида Орол бўйи минтақасини экологик инновасиялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида қабул қилинган махсус резолюцияси доирасида Орол бўйи минтақасини қайта тиклаш бўйича чораларни амалга оширишга жалб қилишдан иборат.

3 йил мобайнида жами 32 спорт пойгаси ташкил этилган бўлиб, уларда нафақат Орол денгизига яқин жойлашган шаҳарларда, балки бугунги кунда содир бўлаётган иқлим ўзгаришларига бефарқ бўлмаган, Орол бўйи шаҳарларидан ҳам 100 мингдан зиёд инсон иштирок этди.

«Save Aral» пойгаларининг учинчи мавсуми ушбу йилнинг сентябрь ойида бошланиб, республиканинг 5 та ҳудудида – Фарғона, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бўлиб ўтди ҳамда 20 ноябрь куни тантанали равишда пойтахтда якунланди. Тадбир давомида Косонсой, Хонабод, Яйпан, Зарафшон, Навоий, Зоамин, Нурафшон, Ангрен, Денов, Каттақўрғон каби шаҳарлар қамраб олинди. «Save Aral» халқаро хайрия пойгасининг умумий маршрути 3-мавсумда 30 км ни ташкил қилди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида илк маротаба энг машҳур спорт эстафетаси  экиден ўтказилган бўлиб, унда хусусий корпоратив компаниялар, давлат тизимлари, спорт бирлашмалари ва ташаббускор гуруҳлардан 27 та жамоа қатнашди.

Бу йили эркаклар орасида Термиз шаҳрининг яшовчиси – Шоҳруҳ Давлатов (1996 й.т.) 8:22 дақиқада 3 км натижа билан, аёллар орасида  – Шоҳсанам Хуррамова (2003 й.т.) 10:19 дақиқага тенг натижа билан энг яхши натижани намойиш этди.

Шаклланган анъанага кўра, ушбу мавсумда «Save Aral» хайрия лойиҳаси шунингдек, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон экологик партияси кўмагида Енгил атлетика федерациясининг ҳудудида дарахтларни экишни ташкиллаштирди. Имкониятлари чекланган инсонларнинг ҳамда мурувват болалар уйлари тарбияланувчиларининг ижтимоий мослашувини таъминлаш мақсадида «Save Aral» лойиҳаси бу йили «Мўъжизалар вақти» ва «Умид Қанотлари» хайрия ярмаркаларида иштирок этди.

«Save Aral» лойиҳаси ижтимоий тармоқларда:

  • Facebook: @SaveAral2021
  • Instagram: @marathon_aral2021

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.