,

Ереван қурол-яроғ етказиш тўғрисида Москва билан музокараларни давом эттирмоқда

Фото: Красная весна

Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича янги келишувлар йўқлигини маълум қилди.

Ереван ва Москва имзоланган келишувлар доирасида қурол етказиб бериш масаласини ҳал қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда, – дейди Арманистон Хавфсизлик кенгашининг котиби Армен Григорян.

“Россия билан етказиб берилмаган қуроллар бўйича музокаралар давом этмоқда. 2021 йилдан бери Арманистон Россия билан кўплаб келишувларга эга бўлиб, улар бўйича  қурол етказиб берилмаган. (…) Бу келишувлар бўйича музокаралар давом этмоқда”, — деди Григорян Арманистон жамоат телевидениесининг эфирида.

Унинг қайд этишича, Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича янги келишувлар йўқ.

“Мавжуд келишувлар доирасида янгиланишлар амалга оширилмоқда, янги музокаралар олиб борилмоқда. Бу дегани, айрим ҳолларда шартномалар узайтирилади, бошқа ҳолларда молиявий масалалар бошқа вариантлардан фойдаланган ҳолда ҳал қилинади”, — дейди Григорян.

2023 йил май ойида Ереван Россиядан буюртма қилинган ва пули тўланган қуролларни олмаганини эълон қилди. “Қурол ҳақиқатан ҳам Арманистонга етиб бормади. Биз эса бу ишни Россия билан давом эттиришга ҳаракат қиляпмиз. Пули тўланган, аммо келмади”, — дейди Арманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мнацакан Сафарян.

24 ноябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистонга етказиб берилмаган Россия қуроллари учун тўланган маблағ мамлакатнинг Россия олдидаги давлат қарзини тўлаш учун ишлатилиши мумкинлигини айтди. “Албатта, бундай муаммолар бор. Айтишим керакки, ушбу муаммони ҳал қилиш механизмлари ҳақида мунозаралар давом этмоқда. Вариантлардан бири Арманистон Республикасининг Россия Федерациясидан қарз миқдорини камайтириш бўлиши мумкин. Бу ягона вариант эмас”, — дейди Пашинян.

Декабрь ойида республика парламенти спикери Ален Симонян журналистларга Арманистон ва Россия етказиб берилмаган қуроллар масаласини шериклик муҳитида ҳал қилиши мумкинлигини айтганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.