Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлимини етказган шифокорни калтаклади

Фото: газета.ўз

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорга мушт туширган.

2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар шифохонасига ётқизилган. Боланинг бош миясига қон қуйилгани сабабли реанимация бўлимига ўтказилиб, сунъий нафас аппаратига уланган.

Шифокорлар унинг аҳволи ҳақида ота-онасига ахборот бериб турган ва 17 апрель куни аҳволи эса оғирлиги сабаб болада биологик ўлим кузатилган. Буни эшитган боланинг отаси эса шифокорни урган.

“Отасига айтганимдан кейин, отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Хушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман”, — деган 47 ёшли жарроҳлик бўлими бошлиғи.

Шифокорга калламиянинг ёпиқ шикасти, бошмия чайқалиши, чап кўз қовоқлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган. У ҳозирда қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказида даволанмоқда.

“Менинг болам ўлганини айтмай туриб улар ўзлари бошлади муаммони. Эрим асабийлашиб бир мушт уриб юборди, бошқа куч ишлатганлари йўқ, фақат кўтара олмадилар”, — деди боланинг онаси ва шифокордан “тўғри тушунишни” сўраб.

Калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир жуда қийин эканини, шу боис ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганини айтган. Шу сабабли текширув ҳаракатлари бошланмаган, аммо ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: