“Европа Зеленскийга кетишни таклиф қилди. Бу унинг жаҳлини чиқарди ” – Саймон Шустернинг китобидан

Фото: РБК

Саймон Шустер ўз китобидан эксклюзив парчада уруш Украина президентини қандай ўзгартиргани ҳақида ёзади.

Зеленский охирги соатларигача Россия уруш бошлашига ишонмасди ва бундай эҳтимол ҳақида рафиқасига ҳам айтмайди, – Саймон Шустернинг урушнинг биринчи йили ҳақидаги китоби.

Қуйида китобдан муҳим жиҳатлар келтирилган:

Эрталаб соат 4:30 атрофида Елена портлашлардан уйғонди. Зеленский аллақачон тўқ кулранг костюмда эди, у: «Бошланди«, – деди; унга биринчилардан бўлиб Монастирский (Украинанинг собиқ ички ишлар вазири) қўнғироқ қилди. Зеленский Россия Федерацияси ҳужум учун қайси йўналишни танлаганини сўрайди. У: «Ҳаммаси», – дейди.  Бунга жавобан вазир: «Ҳужумни қайтаринг», – сўзларини эшитади.

Эрталаб баъзи амалдорлар мамлакатдан қочади. Энг жиддий қочоқлар Украина Хавфсизлик Хизматидагилар эди.

Европа Зеленскийга кетишни таклиф қилади. Бу унинг жаҳлини чиқарарди, гўё уни ҳисобдан чиқаришгандай.

РФ Гостомелни, кейин эса Киевни босиб олишга уринганида, “Раҳм қилманглар. У ердаги Россияга оид ҳаммасини йўқ қилиш учун барча мавжуд қуроллардан фойдаланинг”, – деган буйруқларни берганди ўшанда Зеленский Россия Федерацияси Гостомелни, кейинроқ Киевни эгаллашга уринганида шундай буйруқ берган.

Зеленскийнинг пойтахт учун жанг пайтида Ғарбга айтган сўзлари: Эҳтимол, мени  охирги бор тирик кўраётгандирсизлар”.

У нажот сўраш ўрнига, «Украинага қачонлардир  ЕИга аъзо бўлишга имкон бериладими?» деган саволга жавоб талаб қилди.

Зеленский аввал бошида «юрувчи мурдага» ўхшарди. Юзи сарғайиб кетган, қуёш нури ва тоза ҳаво етишмаётганди, овқатланишга деярли ҳеч нима йўқ эди;

Зеленский Россиянинг Краматорскдаги вокзалга берган зарбасидан сўнг: “Россия қўшинларига нисбатан нафратни ҳис қиламан”, – деди. Йўлакдаги қон кўлмакларидан даҳшатга тушди;

Ўша пайтда у Путин нималар бўлаётганини тушунмаяпти  деб ўйларди ва, агар Путинни ўзи билан жанговар ҳаракатлар ҳудудига олиб борса, жасадларни кўрсатса, уруш тугаши мумкинлигига ишонарди;

Зеленскийнинг озод этилган Херсонга ташрифи ҳақида: уни “ухлаб ётган” рус агентлари ўлдириши ёки у артиллерия зарбасига учраши мумкин эди, бироқ у Херсонга “ҳамма гап одамларда” деган сўзлар билан борди ва шлем ёки бронежилет кийишдан бош тортди;

“Уруш ҳали тугамаган, ҳатто у яқин ҳам. Аммо воқеалар марказида турган одам ўзининг уруш даврида етакчига айланишини якунлади”, – деб ёзади муаллиф.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.