,

Европани совуқлар билан қўрқитган Кремлнинг ўзи Россияда иссиқлик узилишларини бартараф этишга мажбур бўлмоқда

Полевая кухня у пункта обогрева в Подольске. Фото: Сергей Петров

Бир йилдан бироз кўп вақт олдин Россиянинг тарғиботчи ОАВ ва телеграм-каналлари европаликлар табиий газнинг кўп қисмини йўқотиб, уй-жой ва иссиқликдан маҳрум бўлиб музлаб кетиш арафасида турганлиги ҳақида масхараомуз мақолаларга тўла эди. Юқори мартабали амалдорлар ҳам совуқ қиш ва Европада иқтисодий инқироз хавфи ҳақида гапириб, қўрқитишдан ортда қолишмасди. Владимир Путин иқтисодий бўҳрон табиий газнинг 40% ини Россиядан оладиган Европа Иттифоқини  Украинани қўллаб-қувватлашини сустлаштиришга мажбур қилишига умид қилган эди.

Аммо ЕИ Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттирди ва ҳозир қиш совуқ кечаётган бўлса ҳам,  Европада иссиқлик муаммоларини эслашмаяпти. Аксинча Россияда Путиннинг ўзи уй-жой ва биноларни иситиш муаммоларини ҳал қилишга мажбур бўлмоқда. Юз минглаб одамлар Подмосковьедан Узоқ Шарққача бўлган кўплаб ҳудудларда уй-жойларида иссиқликсиз қолган.

Музлашмади

Хавфсизлик Кенгашининг ўринбосари Дмитрий Медведев, 2022 йил 28 августда европаликларга қишда 1000 куб метр табиий газ 5000 еврога сотилишини ваъда қилиб, ўз постини «Иссиқ тилаклар билан», деган масхараомиз гап билан якунлаганди. Аммо кейинги куниёқ газ нархлари 3600 еврогача (европача ҳисоблаш тизимида 1 МВт соатига 340 евродан ортиқ) кўтарилганидан сўнг пасая бошлади. Ўтган қишда Россиядан келадиган газ қувури табиий газнинг учдан бир қисмини йўқотган ЕИ мамлакатлари уни қимматроқ сиқилган табиий газ (СТГ) билан алмаштиришга ва кенг миқёсли тежалишга мажбур бўлишган эди. Одатдагидан илиқроқ об-ҳаво ЕИга инқироздан ўтиб кетишга ёрдам берди.

2024 йил бошларида аксинча, Европа ҳудудининг кўп қисмида об-ҳаво жуда совуқ бўлди: Берлинда ҳарорат -10 градусгача, Ослода -25 градусгача, Вильнюсда -16 градусгача, Амстердамда -4 градусгача тушди. Аммо бу газ истеъмолчилари ва бозор иштирокчиларини хавотирга солмади:

  • ЕИда энергияни тежаш ҳақида гап йўқ;
  • инқироз ҳали бошланмади, ишсизлик рекорд минимумда турибди;
  • қуёш ва шамол энергияси 2022 йилда биринчи марта қазилма ёнилғидан кўпроқ электр берди, 31%  электр генерациясини таъминлади;
  • Франция АЭСлари 2022 йилда тинимсиз узилиб турган бўлса, ҳозир нормал ишламоқда;
  • ЕИ омборхоналарида газ сентябрь-октябрда тўлдирилиб бўлинган  (1 ноябрдаги 90% мақсадга эса аллақачон август ўрталарида эришилган эди);
  • ўтган қишда энергияталаб тармоқлар ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобидан (масалан, Германияда истеъмол ҳозир уруш бошланишидан олдингига нисбатан 20% паст) электр ва газга бўлган талаб пасайганлиги ҳозир ҳам таъминланмоқда.

2022 йилнинг охиридан бошлаб Европада газ урушдан олдинги нархдан ҳам арзонроққа тушди (23 февралда, уруш арафасида, Dutch TTF фьючерси фоизи деярли 90 евро/МВт соат эди).

Ҳозир эса, 2023-2024 йилларнинг иситиш мавсуми ўртасида Европада газ 2022 йил августидаги инқироз чоғидагидан 11 баробар арзон ва уруш бошланишидан олдингидан 3 баробар арзон. Чоршанба куни Dutch TTF фьючерси 31 евро/МВт соатдан (1000 куб метр учун 355 долларни ёки 325 евро) даражасида савдо қилинди.

ЕИ омборларида газ ҳажми ҳали ҳам 83,5% тўлдирилган (шу пайтдаги ўтган 10 йил ўртачаси 75% дан кам). Жорий тенденция давом этса, иситиш мавсуми 31 мартда тугаганида омборхоналарда 50%дан кўпроқ (Rystad Energy баҳолашича ҳатто 70%) қолиши мумкин, ўтган 10 йил ўртачаси 35%ни ташкил этганди.

Аслида Европанинг газ захиралари бундан ҳам кўпроқ: Украина парадоксал равишда энергетика инқирозининг такрорланишига йўл қўймасликка ёрдам бермоқда. Ўтган йили у ўз (Европадаги энг йирик) ғарбида жойлашган омборларига газ юборишни таклиф қилди.

«Нафтогаз» маълумотларига кўра, Европа компаниялари уларга 2,5 млрд куб метр газ юборган. 1 ноябрдан бошлаб улар шу газниолишди, бунинг оқибатида Европа омборларидаги захиралар юқори даражада сақланиб қолди.

Financial Times нашрининг таъкидлашича, мазкур қишда Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларига газ етказиб беришда Украина етакчи роль ўйнаяпти:

Музлашди

Айни пайтда Россияда қаттиқ совуқлар иссиқлик ва электр тармоқларида кўплаб аварияларга сабаб бўлди. Масалан, 2 январда Балашихадаги 26 кўп квартиралик уй иссиқликсиз қолган, 4 январда эса Подольск туманидаги Климовскда иссиқлик қувури ёррилиб, 173 уй, жами 21 минг киши иссиқликсиз қолган. Климовскликларнинг айтишларича, квартираларда ҳарорат 5 градусгача тушган.

Подольскда «маҳаллий характердаги» фавқулодда вазият эълон қилинди. Жиноят иши очилиб, шаҳар раҳбарининг ўринбосари, Климовск махсус патрон заводи қозонхонаси бошлиғи ва заводининг директори қамоққа олинган.

Муаммони ҳал қилиш учун Путин, унинг матбуот котиби Дмитрий Песков айтганидек, Подмосковье иссиқлиги устидан «назоратни» ўз қўлига олди. Коммунал объектлардаги авариялар натижасида Химки, Солнечногорск, Люберци, Электросталь, Павловский Посад ва бошқа аҳоли пунктлари аҳолиси иссиқликсиз, баъзан электрсиз қолган.

Президент фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков ва «Россети» компаниясига иссиқлик ва электр таъминотини тиклаш бўйича барча имкониятли чораларни кўришни топширди. Анъанага кўра топшириқлар бериб бўлгач, Путин охирги йилдаги чораларга ўтган – «айбдор» хусусий корхона, яъни «КСПЗ»ни давлат активига қайтаришни буюрган.

7 январда Селятино қишлоғи аҳолиси вилоят ҳокими Андрей Воробьёевга мурожаатнома ёзган: «Бу тирик қолиш учун курашга ўхшайди. Газ плиталар, иситгичлар, иссиқ пол ва барча қўлбола воситалардан иситиш учун ишлатяпмиз. Хоналарда ҳарорат – 13-14 даража…».

Ярославль, Ленинград ва Свердловск вилоятларида, Ханти-Мансийск мухтор округида, Владимир, Волгоград, Воронеж, Находка, Пенза, Саратов, Тюменда иссиқлик, электр ва сув таъминоти муаммолар пайдо бўлди. Екатеринбургда 300 дан ортиқ уй, мактаб ва боғчада иссиқлик йўқолган. Санкт-Петербургда якшанба куни иншоотлардаги авария туфайли иккита савдо маркази вақтинчалик ёпилди.

Россиядаги коммунал инфратузилма, жумладан иссиқлик ва сув таъминоти ҳамда канализация эскириши 2022 йил ўрталарига келиб 70% дан ошиб кетган, аввал Дума Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмати қўмитасининг раиси Сергей Пахомов шикоят қилган эди. Унинг айтишича, айрим ҳудудларда ҳали ҳам соғлиққа зарарли асбестли қувурлар (90 йилдан ошган) ётибди, аммо Путин пулни урушга сарфлашни афзал кўради. Бу йил унга бюджетнинг деярли учдан бири ажратилган.

2024-2026 йилларда уй-жой коммунал хўжалиги учун федерация бюджетидан ажратиладиган маблағ, президент имзолаган қонунга берилган изоҳга кўра, икки баробар қисқартирилади. Иқтисодчи Игорь Липсиц уй-жой коммунал соҳасига харажатларни қисқартириш Россиянинг 2024 йил бошидаги рекорд юқори техноген фалокатларига қўшимча янги фалокатлар келтириши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Муаммо фақат шаҳарлардагина эмас, поездда ҳам юзага келмоқда. Айрим манбалар Самара-Петербург поездидаги вагонларнинг бирида 6 январь куни ташқаридаги -30 градус совуқда иссиқликсиз сафар қилганлигини маълум қилган. Бир кун олдин Петербург-Смоленск йўналишидаги поезднинг бир вагонида ҳожатхона 16 соат ишламаган, чунки совуқ об-ҳаво туфайли қувурлар музлаб қолган, ойналарда муз қатлами пайдо бўлган.

Песков 9 январда Кремль ХУЖМШ аварияларининг оқибатларини яқин орада бартараф этишга «умид қилишини» айтиб, шундай деди:

Барча имконли ишларни қилдик ва имкониятлар доирасининг максимум кучини сарфладик. Афсуски, одамлар жуда кўп ноқулайликлар, азоб-уқубатларни бошидан кечирдилар, совуқда, электрсиз ўтиришга мажбур бўлишди. Албатта, энг эски инфраструктура мавжуд бўлган ҳудудларда, у олдиндан алмаштирилиши борасида хулосалар чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.