Ezgu Amal ва Yandex Go онкологик беморларга 500 дан ортиқ бепул сафарни амалга оширишга ёрдам берди
“Эзгу амал” хайрия жамғармаси уч йилдан ортиқ вақтдан бери оғир хасталикка дуч келган оилаларнинг ўз вақтида даволанишига кўмаклашмоқда. 2020 йил кузидан бошлаб Yandex Go ҳам жамғарма васийлигидаги шахсларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишига ёрдам бермоқда. Сервиснинг бепул сафарлари туфайли беморлар жамоат транспортида заифлашган иммунитетларини хавф остига қўймасдан мунтазам равишда шифокор қабулига боришда, скринингдан ўтишда ва жамғарма тадбирларида қатнашишда давом этишмоқда. Жамғарма эса йиғилган маблағларни даволаниш фойдасига қайта тақсимлаши мумкин.
“Жамғарма фаолият кўрсатаётган уч ярим йил давомида 400 нафар оғир хасталикка ёрдам бердик. Албатта, уларнинг ҳар бирига шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда ёрдамга муҳтож: текширувлар ёки касалхонага ётқизиш учун машинада олиб бориш – буларнинг барчаси пул талаб қилади. Yandex Go томонидан тақдим этилган бепул транспортда юришлар бизга йиғилган маблағларнинг бир қисмини тежашга ва уларни ўз беморларимиз учун ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатишга ёрдам берди. Узоқ муддатли ҳамкорлик учун хизматдан миннатдормиз, – дейди “Эзгу Амал” жамғармасининг ҳаммуассиси ва бошқаруви раиси Мунира Хўжахонова.
Эҳтиёжмандларга дори-дармон ва озиқ-овқатларни тез етказиб бериш учун аризада бепул транспортда юришга буюртма беришлари мумкин бўлган жамғарма кўнгиллилари ва ходимларига ёрдам кўрсатиш ҳам бирдек муҳим эди. Фонд кўнгиллиси Амира ўз тажрибаси ҳақида гапириб берди:
“Мен жамғарма ҳақида етти ёшли ўғлим лейкемияга чалинганида билдим. Ҳозир у ремиссияда. Яқинда мен ушбу қийин даврни бошдан кечираётганларга ёрдам бериш учун жамғарманинг кўнгиллиси бўлишга қарор қилдим. Мен беморларга тез-тез ташриф буюраман – уларга дори-дармонлар, озиқ-овқат ва совғалар олиб келаман. Бунинг учун мен Yandex Go бепул транспортидан ҳам фойдаланаман. Мен ҳар доим жамғарма бўлимларига ўғлим тўғрисида, у қандай тузалиб кетгани, у ҳақда қандай қайғурганимиз ҳақида гапириб бераман. Мен ҳар доим беморларнинг кўнглини кўтаришга, тузалиб кетишига умид беришга ҳаракат қиламан”.
Yandex Go ва Ezgu Amal ҳамкорликни 2022 йилда ҳам давом эттиради. Сервис саёҳат харажатларини тўлиқ қоплайди, шунинг учун ҳайдовчилар сафарлар учун тўлвони тўлиқ олади.
Шарҳлар