Фарғонада 60 млн. сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган
«Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Б.А.” хусусий корхонаси раҳбари М.А. корхонага қарашли чойхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улаб, 360 млн. сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган», -деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан корхона раҳбари M.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида корхона томонидан етказилган 360 млн. сўм зарарни тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
Шарҳлар