Қримда тунда портлашлар юз берди, ҳарбий аэродром ёнмоқда (видео)

Фото: УНиан

17 апрелга ўтар кечаси Қримда портлаш овозлари эшитилди. Россия ҳукумати ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.

3:30 дан кейин Жанкой шаҳри Телеграм-каналларида “хотиржамликни сақлаш” ва расмий ахборотни кутиш ҳақида даъватлар пайдо бўлди. Ҳарбий каналлар ракета хавфи ва нишонлар бўйича ишлар ҳақида ёзди. Тез орада Astra канали маҳаллий аҳоли ҳарбий аэродром ҳудудидаги ёнғин ҳақида ёзаётганини маълум қилди.

Ушбу аэродромда Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт полки, Жанубий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси, учта авиация эскадрильяси жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.