Фарғонада қарздорларнинг автомобили ва уйи хатланиб аукционда сотилди
Суднинг қарздор X.Д.дан “ТРАСТ БАНК” фойдасига 339.524.758 сўм кредитдан бўлган қарздорликни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаритиш тўғрисидаги ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Malibu 2” русумли автотранспорт хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.
Мазкур автотранспорт восита “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали 294 млн. сўмга сотилиб, сотишдан тушган пул маблағлари ундирувчининг тегишли хисоб рақамларига ўтказиб берилган.
Шунингдек, МИБнинг Фарғона шахар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарздор Э. Д.дан банк фойдасига кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган уй-жойъга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда бартараф қилиши тўғрисидаги бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли гаров мулки ҳисобланган турар жой тегишли тартибда давлат ижрочилари томонидан хатланган ва кимошди савдоларига чиқарилган. Бўлиб ўтган аукцион савдоларига кўра мазкур уй-жой воситаси 969 210 000 сўмга сотиб олиниб, ғолиблик баённомасига асосан фуқаро Д.A.гa топширилган.
Аукциондан тушган пуллар эса ундирувчининг тегишли хисоб рақамларига ўтказиб берилган.
Шарҳлар