Фарғонада ўғил онасининг бармоқларини кесиб ташлади

Foto: videodoan ko'chirma

Хабар берилишича, охирги пайтларда Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг руҳий саломатлигида ўзгаришлар кузатилган. Онанинг сўзларига қараганда, ўғлининг аҳволи ёмон ҳолатга келиб, кўзига тез-тез бир нималар кўринадиган бўлиб қолган.

Шундан сўнг, она ўғлини бир неча маротаба шифохонага олиб келиб, маълум вақт даволатган. Ўша куни ҳам унинг кўзига бир нималар кўринган ва онасини калтаклаб кетган.

“Шунингдек, ўғил қўлидаги қайчи билан онасининг бармоқларини кесиб ташлаган”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.