Фарғонада йигит юриб кетаётган «Damas»дан сакраб, бошқа «Damas»нинг тагида қолиб кетди
Ижтимоий тармоқларида тарқалган Фарғонада юриб кетаётган автомашинадан тушиб кетган йигит ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 16 июль куни Фарғона шаҳар Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида фуқаро Н.К. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраб юборган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.
Натижада, Д.П. тан жарохати олиб, касалхонага ёткизилган бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар