Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари “хўроз уриштириш” ташкилочиларини ҳибсга олди
Хўрозлар учун “жанг” майдони Мустақиллик маҳалласида жиҳозланган бўлиб, 400 кишини сиғдирган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ушбу муассаса кассасидан жами 10,5 минг доллардан ортиқ пул ва иштирокчилардан 14 дона хўрозни мусодара қилган. Шунингдек, майдон ҳомийларидан 1127 АҚШ доллари миқдоридаги пул мусодара қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар