Фарғона вилоятида мактаб ўқувчиси пиёдани уриб юборган

Фото: авто.ру

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди, деб ёзмоқда ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 апрель куни  Қўқон шаҳар У.Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдачи 2000 й.т Б.М.ни 2006 й.т ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида  туртиб юборган.

«Ҳайдовчи  Қ.А. пиёдачи  Б.М.га биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Ҳозирда Б.М.нинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида Суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган», – дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Якунига кўра, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.