Фарғонада фирибгар картадаги 9 миллион сўмни ўзлаштирди

Фото: кун.ўз

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 9 млн. сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона туманида яшовчи 39 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган (аёл) Т.М., жабрланувчи Н.А.га «СМС» хабарнома билан сохта ҳавола юбориб, жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 9 млн. сўм пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.