Фарғона ва Наманганда “Iphone” ва “Samsung” қўл телефонлари божхонадан ўта олмади
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олинди. Ушбу автотранспорт воситаси Наманган вилоятининг Наманган шаҳри ҳудудида тўхтаб турган вақтида ушланиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 292 млн. сўмлик жами 3 турдаги 45 дона “Iphone”, 9 дона “Samsung” ва 1 дона “LG” русумли жами 55 дона қўл телефонлари эканлиги маълум бўлиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар