Зироат Мирзиёева “Меҳрли мактаб” госпитал-мактабига борди

Фото: Мактаб таълим вазирдиги

Зироат Мирзиёева Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги “Меҳрли мактаб” госпитал турдаги мактаб филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди.

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси узоқ муддат даволанаётган болалар таълим олишга қизиқишини йўқотмаганини, ўқитувчилар уларни меҳр ва эътибор билан қўллаб-қувватлаётганини кўргач, педагогларга самимий миннатдорлик билдирган ва ёшларни ўз қобилиятлари ва истеъдодини ривожлантиришга руҳлантирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.