Фавқулодда вазият туфайли Китоб довонида ҳаракат вақтинча тўхтатилди
Тош қулаши натижасида норасмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар бор.
Бугун, 6-ноябрь куни Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи М-39 автомобил йўлининг Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтувчи 1138-километрида фавқулодда ҳолат юз берди. Натижада Тахтақўрач довонида ҳаракат вақтинча тўхтатилди.
Йўл ҳаракатининг тикланиши ҳақида қўшимча маълумотлар кейинроқ берилади. Бахтсиз ходиса ва жабрланганлар ҳақида ҳали расмий маълумот берилгани йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар