Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна қатор оммавий тадбирлар бекор қилинди

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна қатор оммавий тадбирлар бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 13 мартдаги йиғилишида Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрида ўтадиган Наврўз марафони, Хива шаҳрида 31 март 1 апрель кунлари ташкил этиладиган “2020 йилда Хива шаҳри туркий дунё маданияти пойтахти” йилининг расмий очилиш маросими ҳамда “Бухоро шаҳри – Ислом олами маданияти пойтахти”, деб эълон қилиниши муносабати билан 14-16 апрель кунлари ўтказиладиган тадбирлар бекор қилинди.

Айтиш жоизки, “Наврўз” марафони сайтида ушбу тадбир коронавирус тарқалиши сабабли хорижий меҳмонларни таклиф қилмасдан ўтказилиши қайд этилади. Пул бадаллари тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
 
«Юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, II Тошкент Халқаро марафонининг ташкилий қўмитаси чет элдан келувчи иштирокчилар сонини чеклаш ва келувчиларни карантиндан ўтказиш учун Марафондан 14 кун олдин келишини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.