Фирдавс Абдуҳолиқовга қарши маъмурий иш қўзғатилди
25 январь куни Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқовга қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8 моддаси 4-қисми (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди. Ушбу модда мансабдор шахсларни 20 дан 30 БҲМгача (5,4 млн сўмдан 8,1 млн сўмгача) жаримага тортишни кўзда тутади. Бу ҳақда UzNews Бош прокуратурага таянган ҳолда ёзади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали раҳбарияти афилланганлиги юзасидан текширув ўтказиши айтилди. Унинг натижаларига кўра, Фирдавс Абдухолиқов ва унинг турмуш ўртоғи, қизи ҳамда ўғли таъсисчилари бўлган Sevimli TV ўртасида шартномалар тузиш ва субсидиялар ажратишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланганди.
Бугун, 1 февраль куни “Ўзбеккино” бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раислигини тарк этди.
Шарҳлар