Қарияни қайта-қайта алдаган жиноятчи қўлга тушди

Фото: Киберхавфсизлик хизмати

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 59 ёшли У.Т. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 24 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «жабрланувчи У.Т. гумонланувчи И.С.дан “ТБС банк” иловаси орқали онлайн микроқарз олиб беришини илтимос қилган ва У.Т.нинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, 8.099.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва унга “Сизга кредит беришмади” деб алдаган».

Бундан хабар топган, жабрланувчи У.Т., И.С. билан учрашиб, нима сабабдан бундай қилганлиги айтиб пулларни қайтаришни сўраган. И.С. эса унинг ўрнига олган кредитини ёпиб беришини айтиб, банк картасини олган ва У.Т.нинг номига яна “Асака банк” мобил иловаси орқали 20 млн. сўм онлайн кредит олган. Натижада И.С. жами 28.099.000 сўм пулларни талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддада  жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.