Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога ер майдонлари ажратилди

Фото: норма.ўз

Аукционда ғолиб бўлган 675,3 минг фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун 189,8 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева.

Республиканинг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 44 892,4 минг гектар, шундан суғориладиган ерлар эса 4 342,5 минг гектарни (9,7%) ташкил қилади.

“UZKAD ахборот тизими орқали республиканинг 95% (42,7 млн гектар) ер майдонларининг электрон харитаси яратилган ва 40,4 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди”, – дейилади хабарда.

Ўтган йилга нисбатан 2,1 млн гектар ер майдонлари тизимга ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кесимида ҳисобга олиниб,
2,7 млн гектари давлат рўйхатига киритилган.

Электрон тизим орқали 24,0 млн гектар қишлоқ хўжалиги мўлжалланган ерлар тўлиқ ҳисобга олинган ҳамда шундан 22,25 млн гектари (92,7) давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.