Фирибгар фуқаронинг картасидаги 51 млн сўм пулларини ечиб олди

Наманган вилоятида яшовчи Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 51 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи Р.Д. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Д., жабрланувчи Н.A.нинг телеграмига сохта ҳавола жўнатган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 51 млн сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.