Фирибгар фуқаронинг номига салкам 7 млн. онлайн кредит олиб, уни ўзлаштирди
Фарғона вилоятида яшовчи 28 ёшли Т.А. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Р.Э. содир этганлиги аниқланди.
«Гумонланувчи Р.Э., жабрланувчи Т.А.га қўнғироқ қилган ва ўзини «Банк оператори» сифатида таништириб, «СМС» хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 6.800.000 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар