Фирибгарлар энди «Notcoin»га ўтишди

Foto: spot.uz

Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Х.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 200.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё шаҳрида яшовчи Т.З. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи Т.З., жабрланувчи Х.Х. билан «instagram» ижтимоий тармоғи орқали танишган ва X.X.ga ўзини «telegram Notcoin» сотишини айтиб уни алдаб, 20.000 «Notcoin»ни 200.000 сўм эвазига сотишини айтган ва мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картага ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан T.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.