Фирибгарлар талабани 2.000.000 сўмга чув туширган
Сурхондарё вилоятида яшовчи 23 ёшли М.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Х.У. исмли шахс содир этганлиги аниқланган
Ўрганиш давомида, Х.У. ҳеч қанақа ижарачи учун уй-жойи мавжуд эмаслиги, телеграм гуруҳида сохта эълон жойлаштириб, «ўз хонадонимни арзон нархда ижарага бераман» деб жабрланувчи M.I.ning ишончига кириш орқали олдиндан тўлов сифатида ўзининг пластик картасига 2.000.000 сўм пулларни ўтказиб олган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермай уни қора рўйхатга киргазиб қуйганлигини маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан X.U.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!
Шарҳлар