Фото: Қорақалпоғистоннинг Сариқамиш кўлидаги фламинголар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Жанубий Устюрт” Миллий табиат боғи ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги Сариқамиш кўлида уялаётган қизилғозлар галасини тасвирга олди.
Қайд этилишича, қизилғоз (фламинго) кўчманчи ва уяловчи қуш бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхатига заиф, камайиб бораётган тур сифатида киритилган.
Бу қушлар ботқоқли қирғоқлари бўлган катта текис, саёз шўр кўлларни афзал кўради. Ўзбекистонда қизил ғозларни Орол денгизи ва Амударё ҳавзасининг жанубий қирғоқларида, шунингдек, Сирдарё вилояти ва Зарафшон водийсининг қирғоқбўйи ҳудудларида учратиш мумкин.
Шарҳлар