Марказий банк асосий фоиз ставкасини пасайтирди
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2024 йил 25 июлдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб амалга оширилган.
Ставка бўйича ўзгаришлар сўнгги марта 2023 йил мартида бўлиб ўтган, ўшанда у 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтирилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар