«Фоизсиз кредит» олиб бераман дея фуқаронинг 6,5 миллион пулини ўзлаштирган йигит қўлга тушди
Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.М. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номидаги 6,5 млн. сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Э. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, М.Э., жабрланувчи Р.М. билан телеграм орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга фоизсиз кредит олиб беришини айтган ва сохта ҳавола ёрдамида унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, 6,5 млн. сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар