Франция ва Нидерландиядаги Нетфлих офислари тинтув қилинди

фото: politanalitika.ru

Француз ва голландиялик терговчилар Нетфлих стриминг хизматининг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказди. Бу фаолият солиқ фирибгарлиги ва пул ювиш бўйича дастлабки тергов билан боғлиқ, дея хабар беради Реутерс.

Франция терговига йирик халқаро компаниялар устидан ўтказган текширувлари билан танилган Миллий молия прокуратураси (ПНФ) бошчилик қилмоқда. Айни вақтда Голландия расмийлари Нетфлихънинг Амстердамдаги бош офисида тинтув ўтказган.

Голландиянинг молиявий жиноятлар бўйича прокуратураси изоҳ бермади ва саволларни ПНФга юборди. “Франция ва Голландия расмийлари ўртасидаги ҳамкорлик кўп ойлардан бери ушбу жараёнларда давом этмоқда”, деди француз манбаси.

Тергов дастлабки босқичда, бу жиноят ишини қўзғатишни ёки суд муҳокамасини мажбурий бошлашни англатмайди. Айнан қайси фактлар терговни бошлаш учун асос бўлганлиги ҳозирча аниқланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.