Франциянинг Alstom компанияси Тошкентда трамвай линияларини қуради
Президентнинг Францияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлик ўртасида Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда UzNews нашри ЎзАга таянган ҳолда ёзади.
Унга кўра, Тошкентда трамвай тизими тажрибали француз транспорт компанияси томонидан лойиҳалаштирилади.
Ҳозирда 3 та йўналиш режалаштирилмоқда. Энг аввало “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади.
«Газета.uz» нашрининг ёзишича, Франциянинг Alstom инжиниринг компанияси 9,1 км узунликдаги трамвай линияларини қуради. Кутилаётган йўловчи ташиш ҳажми кунига 78 минг кишини ташкил қилади. Қурилиш ишлари 2024 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг қиймати 167,4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шарҳлар