Франция авиакомпанияси Навоийга парвозларни амалга ошира бошлади

Фото: uzbairportsuz

Франциянинг «CMA CGM Air Cargo» транспорт-логистика авиакомпанияси жорий йилнинг 5 август куни Чженчжоу — Навоий — Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тоʻхташ билан ҳафтасига 5 марта Airbus А330 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

«CMA CGM Air Cargo» штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик франсуз юк авиакомпанияси, 2021-йилда «CМА CGМ» транспорт гуруҳининг авиация шўъбаси сифатида яратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.