Freedom House Ўзбекистонни “эркин бўлмаган мамлакатлар” тоифасига киритди

Источник: Freedom House

Freedom House халқаро ноҳукумат ташкилоти “Дунёда эркинлик 2023” йиллик маърузасини эълон қилди. Унда Ўзбекистон “эркин бўлмаган давлатлар” тоифасига киритилди.

Ташкилот ўз ҳисоботида ўтган йилдаги вазиятни баҳолайди, яъни “Дунёда эркинлик – 2023” ҳисоботида 2022 йил ҳақида сўз боради.

Сиёсий ҳуқуқлар бўйича Ўзбекистон 40 баллдан 2 балл, фуқаролик эркинликлари даражаси бўйича 60 баллдан 10 баллни олган. Ҳаммаси бўлиб мамлакат 100 баллдан 12 балл тўплаган. 2021 йилда Ўзбекистон 100 баллдан 11 балл тўплаганди.

Аввалроқ ташкилот Ўзбекистонни интернети эркин бўлмаган давлатлар қаторига киритганди. Унда мамлакат 100 баллдан 27 балл тўплаган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.