Фуқаро танасига хуфиёна яширилган дорилар фош этилди

Foto: Bojxona boshqarmasi

Юртимизга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши вилоят божхоначилари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати ёзмоқда.

«“Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди», – дейилади хабарда.

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, хорижда ишлаб фуқаро ўз танасининг бел ва оёқ қисмларига олдиндан яшириб олинган 116 млн сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.