Фуқарога “PUBG” аккаунт сотиб олиш қимматга тушди

Foto: .pocket-lint.com

Фарғона вилоятида яшовчи О.Х. мурожаат қилиб, ўз аризасида телеграм мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 900.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Ж.К. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Ж.К., О.Х. билан телеграмда танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 900.000 пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан J.K.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б,г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.