Фуқаролар яширинча 218.7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлади

Жомбой туманида “Б.К.” МЧЖ иш бошқарувчиси И.П. қуввати 12 кВт/с. бўлган сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри яширин йўллар билан улаб, жами 121,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Шу каби, Уйчи туманида фуқаро И.О. умумий овқатланиш шохобчаси сифатида фойдаланиб келаётган нотурар бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 97,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.