Фуқаролар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади:
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;
- Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
- вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
2027 йил 1 январдан сўнгги бир йил давомида камида 6 ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:
- 2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;
- давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;
- тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари
- сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;
- тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;
- кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади.
2025 йил 1 апрелгача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади.
Шарҳлар