Фуқаро электр истеъмолидаги чекловлар сабаб Вазирлар Маҳкамасини судга берди
Тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорининг аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрлари билан боғлиқ қисми кескин муҳокамаларга сабаб бўлиши ортидан фуқаро Мардон Субҳанов Энергетика вазирлигини электр ва газ истеъмоли меъёрлари тўғрисидаги қарорни хато, деб топиб Вазирлар маҳкамасини судга берди. Суд жараёнлари Олий судининг биносида Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 1 уй манзилида жорий йилнинг 23 июль куни соат 16:30 да кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Мардон Субҳанов Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16.04.2024 йилдаги қарорининг аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрлари билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топиш даъвоси билан судга аппеляция аризасини берган. Мардон Субҳановнинг аввалги аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Шундан сўнг мурожаатчи аппеляцияга ариза топширган.
Мардон Субҳанов “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорининг аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёрларини ҳақиқий эмас, деб топишни сўрамоқда. Иш Олий судда кўриб чиқилади.
Эслатма, Вазирлар маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига кўра истеъмолчиларнинг I,II,III гуруҳига кирмаган қисмига қуйидаги тарифлар белгиланган:
- ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
Шарҳлар