Аёлни гаровда ушлаб турган Украинадаги уруш қатнашчиси ҳибсга олинди
Петропавловск-Камчатскда хавфсизлик кучлари аёлни гаровда ушлаб турган Украинадаги уруш иштирокчисини қўлга олди. Бу ҳақда “Медуза” хабар беради.
32 ёшли Никита Ш. 5 март куни урушдан яраланиб қайтган. У муқаддам баданга оғир шикаст етказгани учун судланган.
Кроноцкая кўчасидаги ўз квартирасида уруш қатнашчиси аёлнинг томоғига пичоқ тираган. Ота-онаси ҳам у билан музокаралар олиб боришга уриниб кўрган, аммо натижа бўлмаган.
Хавфсизлик кучлари Кроноцкая кўчасидаги уй ҳовлисини ўраб олган ва тез орада эркакни қўлга олишган. Жабрланувчи озод этилган, унинг аҳволи яхши.
Улашиш:
Шарҳлар