Театрларда спектакллар бепул намойиш этилади

Фото: sputnik uzbekistan

27 март – Бутунжаҳон театр куни муносабати билан барча давлат театрларида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги ўтказилади.

Хафталик доирасида пойтахт театрлари мамлакатнинг энг чекка ҳудудларига гастрол сафари билан боради.

Ўз навбатида, вилоят театр жамоалари ҳам тошкентликларни ўз репертуаридаги асарлар билан таништиради.

Ҳафталик давомида театр санъатининг энг сара намуналари мухлислар эътиборига ҳавола этилади ҳамда барча учун спектаклларга кириш бепул.

Спектакллар 21-27 март кунлари соат 17:00да бошланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.