Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беряпти.

“Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган”, – дейилади хабарда.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.