Газ босими пастлиги сабабли иситиш тизими ишламаяпти
Аҳолидан жойлардаги қозонхоналарнинг хонадонларга меъёрида иссиқлик етказиб бермаётгани бўйича бўлаётган шикоятлари борасида Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳозирги вақтда Тошкент шаҳридаги мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилганини маълум қилмоқда.
«Газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти. Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда», – дея қайд этади вазирлик.
Улашиш:
Шарҳлар