2024 йилда Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан газ импортини 5 баробар кўпайтирди

Foto: Global Look Press

Етти ойлик якунларига кўра, Ўзбекистон газ импортини сезиларли даражада оширди, деб хабар бермоқда Spot Статистика агентлиги маълумотларига таяниб.

Январь-июль ойларида Туркманистон ва Россиядан кўк ёқилғи импорти 4,9 баробарга ошиб, $983,7 млнга етди.

2023 йил охирида Ўзбекистон тарихда биринчи марта газ экспортчисидан импорт қилувчи давлатга айланди.

Ўтган ойда Хитойга табиий газ экспорти 2,2 баравар камайди — июнь ойидаги $181,5 млндан $81,7 млнгача. Йил бошидан бери мамлакатга кўк ёқилғи етказиб бериш $323,1 млнни ташкил этди, бу ўтган йилга 5,5%га кам.

Бироқ, Статистика агентлиги маълумотлари Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларидан бироз фарқ қилади, унга кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон $304,1 млнлик газ экспорт қилган, бу 2023 йилдагига деярли тенг.

Бундан ташқари, Хитой божхонаси июль ойида Ўзбекистондан табиий газ етказиб бериш сезиларли даражада камайганини маълум қилди — июнь ойида $81,11 млндан $69,1 млнгача.

Хитойга газ экспорти бўйича етакчиликни йил бошидан бери $5,67 млрдлик газ етказиб берган Туркманистон эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда газ экспортини сезиларли даражада оширмаган Россия ($4,69 млрд) турган бўлса, ундан кейин Мьянма ($782,4 млн) ва Қозоғистон ($730,6 млн) турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.